ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.
Хусусан, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. Ж.Р. ва Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. Қ.Д.лар алдов йўли билан 1999 йил Хоразм вилоятида туғилган С.М.нинг ишончига кириб, уни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида «Тошкент-Шаржа», «Шаржа-Маскат» йўналиши бўйича Уммон давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтларида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.
Терговолди суриштирув жараёнларида аниқланишича, Ж.Р. Уммон давлатидан С.М.га виза расмийлаштириб, авиачипта харид қилган.
Таъкидлаш лозимки, Ж.Р. муқаддам БАА ва Уммон Султонлигига қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборганликда айбланиб, Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди