20:11 / 04.03.2021
1 751

Олтиариқда ота бир 7 йиллик алимент пули учун 63 млн. сўм тўлади

Олтиариқда ота бир 7 йиллик алимент пули учун 63 млн. сўм тўлади
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 19.07.2010 йилдаги 1-19550/10-сонли суд буйруғига асосан Олтиариқ шаҳарчасида яшовчи қарздор А.Бегматовдан ундирувчи Н.Бегматова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Бегматовдан 2020 йил сентябрь-декабрь ойлари ва жорий йилнинг январ-февраль ойлари учун алимент ундириш жараёнида қарздор алиментни фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисоблаб тўлаб беришини маълум қилган.

Ундирувчи розилиги асосида давлат ижрочиси томонидан қилинган ҳисоб-китобларга кўра қарздор томонидан фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар 63 млн. сўм миқдордаги алимент пули тўлиқ тўлаб берилиши таъминланган.

Шунга кўра, қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов ва тақиқларнинг барчаси бекор қилиниб, суд ҳужжати ундирувчи аризасига асосан унга қайтарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олтиариқда ота бир 7 йиллик алимент пули учун 63 млн. сўм тўлади