
Сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.О. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.К.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 116,5 миллион сўмлик тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар