16:28 / 06.03.2021
1 748

«Авваллари бирор оила ажрашса, дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди» – Шавкат Мирзиёев

«Авваллари бирор оила ажрашса, дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди» – Шавкат Мирзиёев
«Авваллари бирор оила ажрашса, дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди» – Шавкат Мирзиёев оилавий ажримлар ҳақида
2021 йилда турмуш шароити оғир бўлган аёллар ҳамда ёлғиз онаси қарамоғида ўсган қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бюджетдан 200 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилади. Бошпанаси бўлмаган аёлларни ижара асосида «ижтимоий уй-жойлар» билан таъминлаш учун яна 211 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда айни пайтда Tashkent City Конгресс-холлда 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказилаётган давлат тадбирида Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди, дея хабар берди «Дарё».

- "Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам бериш ва малакали тиббий ёрдамга муҳтож аёлларни даволашга қўшимча 110 миллиард сўм ажратилади. Шу билан бирга, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча 600 миллиард сўм ажратилади.

Яна бир муҳим масала, кейинги пайтда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича самарали иш олиб борилмоқда. Буни ажралиш ёқасига келиб қолган 23 мингга яқин оила яраштирилгани, ажримлар сони мингдан зиёдга камайгани ҳам кўрсатиб турибди. Лекин бир аччиқ ҳақиқатни тан олишимиз керак. Бу рақамлар ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Авваллари бирор оила ажрашса, маҳаллада дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди. Ажрим — бу катта фожиа. Албатта, барчамизнинг истагимиз, тилагимиз битта: қани энди, юртимизда ажрим деган нохуш ҳолатнинг ўзи бўлмаса... Оилалар пароканда, болалар тирик етим бўлиб, сарсон-саргардон бўлмаса... Мен бир фикрни қайта-қайта айтишдан чарчамайман. Оила – бу меҳр ва бахт қўрғони. Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор
", - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Авваллари бирор оила ажрашса, дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди» – Шавкат Мирзиёев