
Фото: Kun.uz
Norma’нинг ёзишича, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонун 25-моддаси ва «Муниципал активлар бошқармаси маркази» ДУК мурожаатига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
- бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдори;
- Сергели автомобил бозори, «Ўрикзор» савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва ижара тўлови миқдори;
- бозорлар ва савдо марказлари маъмуриятлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва инвентар ижараси учун тўлов миқдори;
- бозорлар ва савдо марказлари балансидаги бинолар ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдори;
- бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жамоат объектларига хизмат кўрсатиш ва уларни қўриқлаш бўйича мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2021 йилдан кучга кирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар