13:23 / 09.03.2021
2 504

Қашқадарё ҳокими ўринбосари: «Икки қиз йиғлаётган экан, сабабини сўрасам биз олиб берган ҳот-догни фақат турк сериалларида кўрганини, умрида емаганини айтди»

Қашқадарё ҳокими ўринбосари: «Икки қиз йиғлаётган экан, сабабини сўрасам биз олиб берган ҳот-догни фақат турк сериалларида кўрганини, умрида емаганини айтди»
Фото: «Дарё»
Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ҳудудда ўтказилган Ёшлар фестивалининг аҳамияти ҳақида гапириб, вилоятда умрида Қарши шаҳрига келмаган ва тез тайёр бўладиган таомларни емаган ёшлар борлигини айтди, дея хабар берди «Дарё».

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Омонов иштирокидаги матбуот анжуманида иштирок этиб, журналист ва блогерлар саволларига жавоб берган.

Ҳоким ўринбосари вилоятда 2020 йил 25—26 декабрь кунлари ўтказилган ёшлар фестивали аҳамияти ҳақида гапириб, Муборак, Миришкор, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз туманларидан келган ёшлар орасида ўсмирлик ёшига киргунга қадар вилоят маркази Қарши шаҳрига бирор марта ҳам келмаган, умрида тез тайёр бўлувчи таом — ҳот-догни еб кўрмаган ёшлар борлигини айтди.

«Биз ёшларни энг чекка туманлардан олиб келдик ва Қарши шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштирдик. Деҳқонобод, Муборак, Миришкор ва Шаҳрисабздан келган ёшлар орасида ҳали Қарши шаҳрини умуман кўрмаган, меҳмонхона хизматини билмайдиган ёшлар ҳам бор экан. Фестивалда ёшларни ноодатий таом билан меҳмон қилишни мақсад қилдик ва уларни ош бермай, тезпишар ҳот-дог ва кола билан меҳмон қилдик.

Маданият саройида кинога кираётган пайтимда икки нафар қиз кўзида ёш билан турган экан. Нимага йиғлаётганини сўраганимда, «Мен мана шу овқатни еб хурсанд бўлдим, бу овқатни умримда биринчи маротаба кўряпман, фақат турк сериалларида ейилганини кўргандим. Мен жудаям хурсандман. Ҳаётимда жуда катта ўзгариш бўлди, ҳали шаҳарга келганим ҳам йўқ эди деди
», — дейди Рустам Йўлдошев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ҳокими ўринбосари: «Икки қиз йиғлаётган экан, сабабини сўрасам биз олиб берган ҳот-догни фақат турк сериалларида кўрганини, умрида емаганини айтди»