19:29 / 09.03.2021
1 384

2 йил алимент тўламаган ота судга келганида қарзини бир кунда тўлади

2 йил алимент тўламаган ота судга келганида қарзини бир кунда тўлади
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 18.01.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Эминовдан ундирувчи С.Эминова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор алимент тўлаши ҳақида суд буйруғини олган бўлсада, бирор маротаба ҳам алимент тўламасдан келган ва давлат ижрочисига турли баҳоналар ва важ-карсонларни сабаб қилиб гоҳида пандемия, гоҳида ишламаётганлиги рўкач қилиб алиментни тўлашдан бош тортиб келган.

Бир неча маротаба огоҳлантиришлардан кейин А.Эминов давлат ижрочиси ва маҳалла фаоллларига ҳаттоки хонадон эшигини ҳам очмай қўйган.
Табиийки, қонунлар амалда бўлган мамлакатда унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси асосида маъмурий иш материаллари тўпланган ва жорий йилнинг 03 март куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди биносида иш кўриш бошланган.

Суд жараёнида судья томонидан аввал ҳам бир неча маротаба эшитган, лекин бунга умуман эътибор қаратмаган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабардан сўнгги бироз тараддудланиб, 14 млн. 220 минг сўм алимент қарзини суд процессининг ўзидаёқ тўлаб юборишини маълум қилган. Биргина телефон қўнғироғи билан пул маблағи ҳам етиб кела қолган ва ундирувчи С.Эминовага тўлиқ топширилган.
Қарздор эса келгусида алимент қарзини ойма-ой белгиланган муддатларда тўлаб бориши ҳақида ваъда берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 йил алимент тўламаган ота судга келганида қарзини бир кунда тўлади