09:26 / 10.03.2021
2 077

Самарқанднинг Пахтачи туманига метеорит тушди…ми?

Самарқанднинг Пахтачи туманига метеорит тушди…ми?
Фото: Xabar.uz
Гап шундаки, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Тома қишлоғида яшовчи Бобур Искандаров «Xabar.uz» таҳририятига мурожаат қилиб, ўз томорқасидан номаълум жисм топиб олганини маълум қилган. Биз ушбу ҳолат юзасидан Бобур Искандаров билан боғландик. Унинг тахминига кўра ушбу жисм метеорит бўлаги бўлиши мумкин.

«Мен ушбу жисмни экинлар орасидан топиб олдим. Ерга 6-7 см чуқурликда ботиб кетган экан. Зудлик билан маҳалла фаолларидан бирига олиб бориб кўрсатдим. Унинг айтишича, учаётган жисм келиб бизнинг боғга тушганини кўришган экан. Номаьлум жисмни ҳеч кимга ишонмасдан ўзим билан олиб юрибман. Ўзим таниган заргарлар қандайдир суюқликка солиб текшириб кўрди, улар ҳам бу жисм ерга тегишли модда эмаслигини тахмин қилишмоқда.

Тўғрисини айтсам, бу нарсани менинг боғимдан топилган бўлишига қарамасдан давлатга тегишли нарса эканини биламан. Фақат қаерга мурожаат қилишни билмаяпман, қайси ташкилот бу жисмни ўрганишини билиб берсангизлар бўларди. Ниятим ҳеч қандай обрў топиш эмас, ёлғон гапириш истагим ҳам йўқ. Ўйлайманки, шу топилма ҳақиқатдан метеорит бўлаги бўлса, Ўзбекистон учун балки аҳамиятга молик воқеа бўлади
», – дейди Искандаров.

Унинг қайд этишича, бир гуруҳ журналистлар келиб ушбу жисмни суратга олиб кетишган. Ҳозирда тегишли идоралардан номаълум жисмни ўрганишга доир таклифлар тушмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Самарқанднинг Пахтачи туманига метеорит тушди…ми?