12:02 / 10.03.2021
2 657

Сурхондарёда 20 ёшли қизни олиб қочиб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда 20 ёшли қизни олиб қочиб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига 20 ёшли Сўғдиёна Х. ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У 2021 йилнинг 4 март куни соат 10:30ларда Денов тумани “Ўрикзор” МФЙ ҳудудида таниши, 28 ёшли Абдулла Р. ўзига тегишли “Spark” русумли автомашинада олдига келиб, икки нафар номаълум шахс билан унга нисбатан куч ишлатиб, автомашинасига мажбурлаб ўтирғизгани, икки нафар шериги йўлда машинадан тушиб қолганидан сўнг “менга эрга тегсанг уйга олиб бориб қўяман”, деб шарт қўйиб олиб қочиб кетганини ҳамда у Абдулла Р.дан қочиб кетиш мақсадида, унга турмушга чиқишга розилик бериб, ота-онасини ҳам рози қилишга ваъда бериб, унинг қўлидан қочганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида, Абдулла Р. Сўғдиёна Х.ни эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочганини, унинг шериклари 25 ёшли Зуҳриддин С. ҳамда 18 ёшли Аслиддин Э. экани аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдори 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 20 ёшли қизни олиб қочиб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди