14:20 / 10.03.2021
2 899

Сувга тушиб кетган телефонни қутқаради, тери учун фойдали. Гуручнинг фойдали хусусиятлари

Сувга тушиб кетган телефонни қутқаради, тери учун фойдали. Гуручнинг фойдали хусусиятлари
Фото: «Домашний очаг»
Агар тасодифан телефон сувга тушиб кетса, ортиқча ваҳиманинг кераги йўқ. Уни гуруч билан тўлдирилган идиш ёки халтачага солиш керак. Пишмаган гуруч доначалари ортиқча намликни ютиб олади. Буни туз билан ҳам амалга ошириш мумкин. У ҳолда гуручга туз қўшилади.

Фото: «Домашний очаг»
Гуручдан ажойиб иситиш воситаси ҳам ясаш мумкин. Бирор халта ёки сумкача ичи гуруч доначалари билан тўлдирилади. Агар тананинг бирор қисмида оғриқ кузатилса, гуруч тўлдирилган халтача микротўлқинли печга қўйилади ва бироз қиздирилади. Сўнгра оғриқли жойга босилади.

Фото: «Домашний очаг»
Гуруч ёрдамида гулдон ёки шунга ўхшаш идишларни ювиш мумкин. Сабаби гуручлар скраб каби таъсир кўрсатади. Қўл билан идиш ичини ювиш бироз қийинчилик туғдирган вақтда гуруч солиб, идишни яхшилаб силкитиш лозим. Натижада идиш деворидаги кирлар бартараф этилади.

Фото: «Домашний очаг»
Қаҳва тайёрлаш қурилмасини ҳам гуруч ёрдамида тозалаш мумкин. Бунинг учун унинг ичига маълум миқдорда хом гуруч солинади, сўнгра у ишга туширилади. Шунингдек, бирор мева ёки сабзавот етилиб пишишини хоҳласангиз, уларни гуруч солинган идишга жойлаштириш кифоя. Бундан ташқари, гуруч пишираётганда унинг сувидан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Фақат туз солмаслик тавсия этилади. Гуруч суви совитилганидан сўнг юзга суртилса, теридаги муаммоларни бартараф этади, айниқса, жигарранг гуруч суви.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сувга тушиб кетган телефонни қутқаради, тери учун фойдали. Гуручнинг фойдали хусусиятлари

Жамият янгиликлари