19:28 / 10.03.2021
2 172

Сурхондарё ва Навоийда ўриклар совуқдан 80 фоизгача зарарлангани маълум бўлди

Сурхондарё ва Навоийда ўриклар совуқдан 80 фоизгача зарарлангани маълум бўлди
Навоий вилоятида 24—27 февраль кунлари кузатилган аномал совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари зарарланган, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Маълумотларга кўра, вилоятда Гидрометеорология бошқармасига қарашли метеостанция ва агрометеорологик пост кузатувлари ўтказилган. 24—27 февраль кунлари кузатилган аномал совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари қуйидагича зарарланган:
- ўрик дарахти гуллари — 75-80 фоизгача;
- олма дарахти куртаклари 50-60 фоизгача;
- олхўри ва олча куртаклари 15 фоизгача;
- тут дарахти куртаклари 20 фоизгача;
- беда пояларида 30 фоизгача зарарланиш кузатилган.

Таъкидланишича, ток дарахтида зарарланиш кузатилмаган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Гидрометеорология бошқармаси қишлоқ хўжалик экинларига совуқнинг таъсирини ўрганиш мақсадида қишлоқ хўжалик экинлари ва дарахтларидан 28 февраль куни намуналар олган.

Таҳлил натижаларига кўра, буғдой баргларининг 10 фоизи, беда пояси ва баргларининг 10 фоизи, бодом гулларининг 30 фоизи, ўрик гулларининг 80 фоизи, гилос гулларининг 25 фоизи, эрта пишар олманинг барг ва гултўдасининг 30 фоизи, шафтоли баргларининг 10 фоизи, тут куртакларининг 5 фоизи, совуқдан зарарланиши кузатилди. Ток ва анор дарахтларига совуқ таъсир қилмаганлиги аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё ва Навоийда ўриклар совуқдан 80 фоизгача зарарлангани маълум бўлди