22:44 / 10.03.2021
1 650

Жалақудуқда банк фойдасига 1.6 млрд. сўм кедитдан бўлган қарздорлик ундириб берилди

Жалақудуқда банк фойдасига 1.6 млрд. сўм кедитдан бўлган қарздорлик ундириб берилди
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 27.12.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “ALYORTEKS” МЧЖдан ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” Нодирабегим филиали фойдасига 1.6 млрд сўм кредитдан бўлган қарздорликни ундириш белгиланган.

Суднинг мазкур ҳужжати 23.02.2021 йилда Мажбурий ижро бюросининг Жалақудуқ туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, “ALYORTEKS” МЧЖ олдида “Андижон ёғ мой” АЖнинг 1.7 млрд сўм дебитор қарздорлик ҳолати аниқланиб, бу борада белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

“Андижон ёғ мой” АЖнинг дебитор қарздорлиги ҳисобидан “ALYORTEKS” МЧЖнинг кредитдан бўлган қарздорлигини сўндириш мақсадида МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 48-5-моддасига асосан қарздорнинг ҳисоб рақамига инкасса топшириқномаси қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жалақудуқда банк фойдасига 1.6 млрд. сўм кедитдан бўлган қарздорлик ундириб берилди