Тошкентдаги машина ювиш шохобчасидан Nexia’ни олиб қочган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 22 февраль куни фуқаро 102 рақамига телефон қилиб, давлат рақами 01 О 650 МБ бўлган Nexia-3 русумли автомашинаси олиб қочилганини маълум қилади.
Мазкур хабар асосида Сергели тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тезкор-тергов гуруҳи ҳодиса жойига етиб борган.
Машина эгасининг маълум қилишича, у аввал 2 марта автомобилини ушбу шахсга ювдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси ва туман ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳаракатлари натижасида автомобилни олиб қочган шахс қўлга олиниб, терговга жалб қилинган.
Машина Андижон шаҳри Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган автосалон олдида шикастланган ҳолатда топилган.
«Озгина ичган эдим. Машинани ювиб, бирпас айлангим келди. Айланиб туриб, кейин Андижонга миниб кетдим. Йўлда ‘ГАИ’лар тўсганди, қайтариб олиб келиб қўйишга қўрқдим. Қилган ишимдан пушаймонман», — дейди машинани олиб қочган шахс.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Қ. исмли шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, 1983 йилда туғилган айбланувчи муқаддам Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан судланиб, жазоланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди