13:03 / 11.03.2021
1 235

Ўзбекистонга Россия томонидан кўчма диагностика клиникаси топширилди

Ўзбекистонга Россия томонидан кўчма диагностика клиникаси топширилди
Фото: Twitter / HelenaFraserUN
Россия ҳукуматидан кўчма диагностика ва даволаш клиникасини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш маросими 10 март куни Тошкентда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

«КамАЗ» юк машинаси платформасида ўрнатиладиган мажмуа бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга, шунингдек, ўта хавфли инфекцияларни (ОИВ, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни кўрсатишга мўлжалланган.

Таъкидланишича, кўчма диагностика мажмуаси инструментал, лаборатория, функционал ва ультратовуш диагностикаси учун мўлжалланган тиббий асбоб-ускуналар тўплами билан жиҳозланган бўлиб, автоном режимда ишлаши мумкин. Унда олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли ўртасида тиббий кўриклар ўтказилади.

Етказиб бериш «Роспотребнадзор», «СПИД инфосвязь» жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ /ОИТС ЮНЭЙДС бўйича қўшма дастури доирасида амалга оширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга Россия томонидан кўчма диагностика клиникаси топширилди