
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси, Тошкентнинг Ш.Руставели кўчасида «Нексия-3» ва «Спарк» русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тўқнашувдан сўнг иккала машинада ҳам ёнғин келиб чиққан.
Мазкур воқеада жабрланганлар йўқ, чунки ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган. Бир неча дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган ва ёнғин бартараф этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар