07:30 / 12.03.2021
3 248

Намангандаги тунги клубнинг 18+ видео рекламасига изоҳ берилди

Намангандаги тунги клубнинг 18+ видео рекламасига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги тунги клубнинг беҳаё рекламаси акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Давлатобод туманида жойлашган «Rome» тунги клубининг Facebookдаги саҳифасига видеоролик жойланган. Бу видеода шу йилнинг 13 март куни клубда бўлиб ўтиши керак бўлган шоунинг рекламаси акс этган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ўтказилганида видео «Rome» ресторанида олингани, бундан мақсад мижозларни жалб қилиш бўлгани аниқланган.

Ресторан иш юритувчиси вазифасида ишловчи 25 ёшли йигит бу ролик фақат реклама учун олинганини, махсус шоуда бундай «томоша» кўрсатилмаслигини айтган.

«Видеочиларни чақирдим. Улар ғоя беришди. Биз бундай бўлишини айтмаган эдик. Тасвирчиларнинг хатоси билан видео озгина хунук тарзда чиқибди. Бунчалик оммалашиб кетишини билмаган эдик. Пушаймонмиз қилган ишимиздан. Узр сўраймиз», — дейди йигит.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намангандаги тунги клубнинг 18+ видео рекламасига изоҳ берилди