17:00 / 12.03.2021
2 505

Алимент олиш учун қулай имкониятни бой берманг!

Алимент олиш учун қулай имкониятни бой берманг!
Маълумки Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сонли Фармони билан 2021 йил 1 мартдан алимент мажбуриятлари бажарилишини масофавий мониторинг қилиш бўйича тизим яратиш кўзда тутилган.

Янги тартибга кўра, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятларининг банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади.

Бу жараён, Алимент бўйича ижро ишларининг ижроси ва назорат қилиш механизмининг автоматлаштирилган тизимга ўтилиши аввало 280 мингдан ортиқ алимент олувчи фарзандларининнг моддий таъминотининг ортиқча сансалорликсиз ва тез фурсатларда электрон тарзда олиш имконини беради.

Бу борада, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан алиментчи олувчи фуқароларимиз учун қўлайлик яратиш, ортиқча сарф- харажатлар ва вақт йўқотишларни олдини олиш мақсадида, АТБ “Алоқабанк” орқали Тошкент вилояти бўйича алимент олувчиларнинг 21.137 нафарига пластик карточкалари очиб бериб ишларини якунланди.

Ҳозирда, 7.120 нафар алимент олувчи фуқароларга ушбу пластик карточкалар топширилган бўлса, қолган фуқароларимизнинг тез фурсатларда олиши учун барча шарт-шароитлар мавжуд ва уларнинг МИБ Тошкент вилояти туман-шаҳарлари бўлимларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Шунда экан, қулай фурсатни бой берманг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент олиш учун қулай имкониятни бой берманг!