15:40 / 13.03.2021
2 090

Фарғонада фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирларини кесишга уринди (видео)

Фарғонада фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирларини кесишга уринди (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Олтиариқ туманида яшовчи фуқаронинг туман Халқ қабулхонаси биноси олдида қўл томирларига жароҳат етказишга уриниши ҳолати юзасидан вилоят ҳокимлиги баёнот берди.

Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Маъмуржон Бердалиевнинг туман Халқ қабулхонаси биноси олдида ташқари кўчада ўз қўл томирларига жароҳат етказишга урингани, бундай ҳатти-ҳаракатга узумчилик учун ажратилган ер майдони тўғрисидаги қарорнинг бекор қилингани сабаб бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

«Аввало, фуқаро Маъмуржон Бердалиев ҳақиқатдан ҳам 11 март куни Олтиариқдаги туман Халқ қабулхонаси биноси олдида ўз қўл томирларига жароҳат етказишга урингани, бироқ туман ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари сабаб М.Бердалиевнинг ҳаракатлари охирига етмай, тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб унга биринчи ёрдам кўрсатилгани, бугунги кунда унинг соғлиғи ва ҳолати яхши экани маълум қилинади.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, халқ депутатлари вилоят кенгаши, вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ, фуқарога узумчилик учун ер майдони ажратилиши, бу бўйича туман ҳокими қарорини бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатларни, фуқаро Маъмуржон Бердалиевни бундай ҳатти-ҳаракат қилишга мажбурлаган сабабларни жойида ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари юзасидан тез кунда қўшимча маълумот эълон қилинади
», дейилади баёнотда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирларини кесишга уринди (видео)