17:05 / 14.03.2021
2 465

«Бунга қадар кўпроқ ёпилиш ва камроқ алоқа сиёсати бўлган» — Қирғизистон ҳукумати вакили Сўх ҳақида

«Бунга қадар кўпроқ ёпилиш ва камроқ алоқа сиёсати бўлган» — Қирғизистон ҳукумати вакили Сўх ҳақида
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11—12 март кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида қўшни мамлакат ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев ОАВ вакилларининг Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктларига оид саволларига жавоб берди, дея хабар қилмоқда «Дарё».

— Нима деб ўйлайсиз, мазкур ташрифдан сўнг Шохимардон ва Сўхда яшовчи аҳолининг ҳаётида қандай ўзгариш юз беради?
— Биласизлар, биз барчамиз Совет Иттифоқидан ажралиб чиққанимиздан кейин чегарада яшовчи аксарият аҳоли учун чегара назорати билан боғлиқ жуда кўп қийинчиликлар юзага келди. Ҳозирда ушбу маҳаллий аҳоли осон чегара ўтказиш тизимини хоҳлайди.

Бу аслида нафақат чегарани кесиб ўтишда, балки хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатдан ҳам қийинчиликларни келтириб чиқаради. Ташриф мобайнида икки мамлакат президентлари ҳамма нарсани соддалаштиришга келишиб олди. Биз биродар халқмиз ва бундай қийинчиликдан чиқиб кетамиз.

Барча чегара ҳудудларида, асосан, анклавларда яшовчилар қадим замонлардан бери бирга қўшнилар сифатида яшаб келмоқда. Шунинг учун, буни айнан дўстлик ришталари, деб баҳолаш керак.

Биз маҳаллий ҳокимият органлари сифатида ҳар доим кўпроқ тушунтириш ишлари олиб боришга ва қўшниларга нисбатан муносабат яхши бўлиши учун ўз ҳиссамизни қўшамиз. Анъанага кўра, аҳоли доимо яхши муносабатда бўлган ва энди яхши биродарлик, яхши қўшничилик муносабатларини янги босқичга кўтарамиз.

— Сўх чегарасидаги муаммо бўйича ким шуғулланади, бу муаммони ҳал қилиш кимнинг зиммасида?
— Бунга қадар кўпроқ ёпилиш ва камроқ алоқа сиёсати бўлган. Лекин ҳозир президентлар келишиб олишди: ҳам маданий, ҳам иқтисодий нуқтаи назардан кўпроқ алоқалар ўрнатилади. Ва биз яхши қўшничилик муносабатлари бўлиши учун чегара хизматидан бошлаб, маҳаллий ҳокимиятгача буни давом эттирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бунга қадар кўпроқ ёпилиш ва камроқ алоқа сиёсати бўлган» — Қирғизистон ҳукумати вакили Сўх ҳақида