23:39 / 14.03.2021
3 077

Тошкентдаги кафелардан бирида 45 кишилик оммавий муштлашув юз берди

Тошкентдаги кафелардан бирида 45 кишилик оммавий муштлашув юз берди
Чилонзор туманида жойлашган «Троя» кафесида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 2021 йил 8 январь куни 23:30 ларда содир бўлган. Ички ишлар органлари олиб борган дастлабки тергов ҳаракатлари маълумотларига кўра, кафеда вақтини чоғ ўтказаётган меҳмонларнинг бир гуруҳи ва қўшни столдаги бошқа мижозлар ўртасида жанжал юзага келади.

Кафе қўриқчилари меҳмонларни тинчлантиришга ҳаракат қилишади. Жазавага тушган меҳмонлар огоҳлантиришларга қарамай, воқеани яна-да кескинлаштириб юборишади. Оқибатда мижозлар ва кафе қўриқчилари ўртасида муштлашув содир бўлди.

Кафе ходимлари ички ишлар ходимларига қўнғироқ қилиш ўрнига жанжални ўзлари чақирган муштумзўрлар билан давом эттиришади.
Суд тиббий экспертизасининг маълум қилишича, мижозлардан уч нафаринг олган тан жароҳати соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган. Ушбу жанжалда 45 нафар одам иштирок этган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги кафелардан бирида 45 кишилик оммавий муштлашув юз берди