10:55 / 15.03.2021
2 559

Илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион лаборатория ташкил этилади

Илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион лаборатория ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан Мактабгача таълим вазирлиги тизимида Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тузилмасида юридик шахс мақомисиз илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қарор лойиҳаси билан Инновацион лабораториянинг бир қатор функциялари белгилаб берилмоқда.

Жумладан:
  • илк ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш, саломатлигини сақлаш, соғлом овқатлантириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
  • илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсий, психологик ривожланишига ёрдам беришга қаратилган маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
  • илк ёшдаги болалар нутқ ва мулоқот кўникмаларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • илк ёшдаги болаларнинг билиш жараёнларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • илк ёшдаги болалар бадиий-ижодий қобилиятини ривожлантириш;
  • илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, болалар ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш;
  • болалар ривожланишидаги бузилишларни коррекция қилиш ва олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • болаларни эрта ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларини олиб бориш ва мониторингини юритиш;
  • педагог ва ота-оналарга болаларни эрта ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларга асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бундан ташқари, Инновацион лаборатория Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш институти таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради. Ота-оналар, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига, мактабгача таълим турлари учун кадрлар тайёрловчи муассасалар (профессионал таълим, олий таълим муассасалари, мактабгача ёшдаги болалар тарбия олаётган оилалар)га методик хизмат кўрсатади.

Инновацион лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 64-уй манзилидаги Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш институти биносига жойлаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион лаборатория ташкил этилади