10:33 / 16.03.2021
4 633

ДХХ ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар ишга таклиф қилинмоқда

ДХХ ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар ишга таклиф қилинмоқда
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, ҳарбий-академик лицейга юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга эга бўлган педагог ходимлар ишга таклиф этилади.

ДХХ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янгишаҳар кўчаси 3А-уй.

ДХХ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлаш истагини билдирган номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Лицейга қабул қилинган педагог ва бошқа ходимларга “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.

“Темурбеклар мактаби” ходимларининг базавий тариф ставкалари: ўқитувчилар учун - 5 баробар; тўгарак раҳбарлари учун - 3 баробар.

ДХХ “Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи педагог ва тўгарак раҳбарлари ишга таклиф этилади:
Педагог ходимлар:
- она тили ва адабиёт;
- тарих;
- психология;
- математика;
- жисмоний тарбия;
- физика;
- кимё;
- география;
- биология;
- ҳуқуқшунослик;
- форс тили;
- урду тили;
- дорий тили;
- турк тили;
- рус тили;
- немис тили;
- хитой тили;
- араб тили;
- француз тили;
- инглиз тили;
- чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
- информатика ва ахборот технологиялари;
- автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш.

Маълумот учун: профессор-ўқитувчиларга ўриндошлик асосида ишлашлари учун шароитлар яратиб берилади.

Тўгарак раҳбарлари:
- робототехника;
- нотиқлик санъати;
- қўл жанги;
- радиоалоқа технологиялари;
- информацион технологиялар.

Шу билан бирга, қуйидаги лавозимларга ишга таклиф этилади:
- ахборот ресурс маркази бошлиғи;
- ҳамшира;
- психолог;
- автобус ҳайдовчиси;
- алоқа бўйича техник;
- қозонхона оператори;
- дастурловчи техник;
- чилангар;
- кутубхоначи;
- дурадгор;
- боғбон;
- ҳудуд фарроши;
- электромонтёр.

Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи номзодлар 2021 йилнинг 15 март кунидан 15 апрел кунига қадар 95-478-77-05, 99-817-29-85 телефон рақамларига мурожаат қилишлари ҳамда ўзлари ҳақида маълумотларни (паспорт, объектив маълумотнома) [email protected] электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар ишга таклиф қилинмоқда