date
views 1 439

Божхоначилар ҳужжатлардан тушиб қолган 1 млрд. сўмдан ортиқ товарларни фош этишди

Божхоначилар ҳужжатлардан тушиб қолган 1 млрд. сўмдан ортиқ товарларни фош этишди
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан юртимизда юритувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юк контейнерида келтирилган, йўл-юк кузатув ҳужжатларига асосан “Технологик асбоб-ускуна” дея кўрсатилган товарларнинг инспекцион кўрик мажмуасидан олинган тасвирлар ўртасида тафовут мавжудлиги сабабли божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, мазкур юк контейнерида ҳужжатларда умуман қайд этилмаган оғирлиги 25 тоннадан ортиқ бўлган қиймати 1 млрд. 196 млн. сўмлик 149 турдаги “Хўжалик ва қурилиш моллари” товарлари борлигини аниқлашди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар ҳужжатлардан тушиб қолган 1 млрд. сўмдан ортиқ товарларни фош этишди