1,5 млрд. сўмлик товарларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

1,5 млрд. сўмлик товарларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди
Айрим шахслар томонидан республикамиз ҳудудига турли қинғир йўллар орқали товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда олиб киришга бўлган уринишларга божхона органлари ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган 6 дона “саноат кондиционери” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 млрд. 500 млн.сўмлик 6 дона кондиционерларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга 174 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари тўланиши маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар