21:53 / 18.03.2021
3 350

Талабалар Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олиши маълум қилинди

Талабалар Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олиши маълум қилинди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йилги Наврўз байрамида талабалар ва ОТМларда фаолият юритаётган ўқитувчилар неча кун дам олишини маълум қилди.

Қайд этилишича, иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча қатори олий ва ўрта махсус таълими тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади.

Жумладан:
20 март — шанба (барча учун дам олиш куни);
21 март — якшанба (Наврўз байрами);
22 март — душанба (барча учун дам олиш куни — ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).
27 март —шанба куни барча ходимлар учун иш ҳамда талаба-ўқувчилар учун ўқиш куни бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади. Мамлакатдаги Наврўз байрами тадбирлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда маҳаллаларда ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Талабалар Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олиши маълум қилинди