23:28 / 18.03.2021
1 115

Қизи ва йигит ўртасидаги муносабатларни сир сақлаш учун йигитнинг отасидан пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қизи ва йигит ўртасидаги муносабатларни сир сақлаш учун йигитнинг отасидан пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда қизи ва йигит ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслик эвазига йигитнинг отасидан товламачилик йўли билан пул олган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 46 ёшли фуқаро Ш.У. Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 45 ёшли аёл З.А. қизи М.Р. билан унинг ўғли Д.У. ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига пул талаб қилганини маълум қилган.

Йигитнинг отасининг айтишича, бунинг учун 600 доллар талаб қилган аёлга 480 доллар ва 1 миллион 50 минг сўм берган. Аммо олган пулларни кам деб топган аёл яна 500 доллар талаб қилган.

15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани «Чилонзор» метро бекати олдида З.А. қизи М.Р. билан бу пулларни Ш.У.дан олаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан аёл ва унинг қизига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, товламачилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Қизи ва йигит ўртасидаги муносабатларни сир сақлаш учун йигитнинг отасидан пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди