13:00 / 19.03.2021
2 692

Сизга бир сирни очаман, Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаб турибман — Президент

Сизга бир сирни очаман, Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаб турибман — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов.
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида вилоятни иккига бўлиш фикри мавжудлигини айтиб ўтди. Президентнинг таъкидлашича, вилоят ҳокимлигига номзод сифатида кўрсатилган Даврон Ҳидоятов бошқарувида ҳам ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар кузатилмаса, вилоятнинг маъмурий тузилишида ўзгариш қилиш эҳтимоли пайдо бўлади.

— Мен бир сирни сизга айтаман. Ҳозир ўзим билан харита олиб келганман. Унга кўра Тошкент вилоятини иккига бўлишни режалаштириб қўйганмиз.

Мана ҳамма депутатлар жим бўлиб қолди, бундай гап ёқмайди сизга. Аммо Конституция бўйича шундай ҳуқуқ менга берилган, таклиф беришим мумкин.

Вилоятнинг жойлашуви ноқулай, Ангрендан Бекободга етгунча қанча вақт кетади. Яна бир муаммо, вилоятда бирдамлик йўқ. Бошқа исталган вилоятга боринг, оқсоқоллар чиқиб дуо қилади. Турли туманларнинг гапи бир жойдан чиқади.

Хафа бўлманглар, аммо сизда шу хусусият йўқ. Ангрендаги оқсоқолнинг гапи Бекободга тўғри келмайди. Бекободнинг гапини Чиноз олгиси келмайди. 22 та ҳудудни бирдан бошқаришни валломат ҳоким ҳам эплай олмаяпти.

Ҳозирча бу фикрни ўзимда ушлаб турибман. Мана ҳозир Ҳидоятовни сизга раҳбар сифатида тавсия этяпмиз. Яна бир марта имкон бериб кўрмоқчиман.

Тошкент вилоятида 150 мингта иш ўрни яратса бўлади. Ўзидаги ишсизлар тугул, бошқа вилоятлардан келадиганларни иш билан таъминлаш мумкин. Ё ҳозир бирлашиб, вилоятни кўтаришга бирдамлик билан ҳаракат қиласиз, ёки бошқа қарор қабул қиламиз. Очиғини айтаман, вилоятни иккига бўлсак, қанақа ном беришни ҳам ўйлаб қўйганман.

Сизга охирги марта имкон бераман. Ишга нолойиқлигини тан олишни истамайдиган, аммо барибир ариза ёзмайдиган, лавозимни яхши кўрадиганлар ишга киришмаса охирги чорани кўрамиз, — деди Президент.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сизга бир сирни очаман, Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаб турибман — Президент