
Афсуски, эр ва хотиннинг тақдири ўхшамаса, оилани тиклашга бўлган барча уринишлар бекор кетади. Азимовлар оиласида худди шундай бўлди. Бирга яшаган даврларида дунёга келган 2 нафар фарзанд билан ота уйига қайтган М. моддий қийинчиликлар сабаб фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш мақсадида судга мурожаат қилди. Бироқ ота мажбуриятини етарли даражада бажармаганлиги натижасида алиментдан яхшигина қарздорлик вужудга келди.
Алимент масаласи анча нозик ҳисобланади. Фарзандлари учун алимент тўламай юрганларга давлат ижрочилари томонидан огоҳлантиришлар ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилади. Кор қилмаса, тегишли чора кўрилади, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Азимовлар оиласида бошқача ҳолат юз берди. Мажбурий ижро бюросининг Китоб туман бўлими ходимлари билан бир неча бор ўтказилган мулоқотдан сўнг ота жорий йилнинг 17 март куни бир зарбда зиммасидаги мажбуриятидан қутилди. Яъни, у ўзи яшаб турган хонадонни вояга етмаган фарзандлари учун собиқ турмуш ўртоғи М.Жамолованинг номига ўтказиб берди.
Бу амалиёт нотариал тартибда тасдиқланди, ҳамда шу муносабат билан ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди.
Раджу Тўраев
МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар