12:06 / 20.03.2021
1 759

Тошкентда қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди

Тошкентда қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 50 АҚШ доллари купюрадаги 16 дона қалбаки 800 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида О.С.нинг ёнидан яна 7 дона қалбаки 50 купюрадаги 350 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди