12:00 / 21.03.2021
1 478

Дори воситаларини ноқонуний равишда қарийб 470 млн сўмга сотганлар ушланди

Дори воситаларини ноқонуний равишда қарийб 470 млн сўмга сотганлар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати
Тошкент вилоятида дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидорга 3 850 қути «Меропенем Авантика» номли дори воситаларини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида 343,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Х. ва Х.Ғ. ўзаро олдиндан тил бириктириб, юз минг дона «НПП Аскорбин кислота» номли дори воситаларини харидорга 8 000 АҚШ доллари ва 40 миллион сўмга дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дори воситаларини ноқонуний равишда қарийб 470 млн сўмга сотганлар ушланди