Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетди (фото)

Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тўхтаб турган Lacetti автомобилида ёнғин юзага келди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса 24 март куни соат 02:00 ларда туманнинг Уйсозлар кўчасида жойлашган 70-уйнинг олдида содир бўлган. Фуқаро М.М.га тегишли бўлган Lacetti’да ёниб кетган.
Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган бўлиб, автомобилнинг маълум қисми зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар