19:00 / 24.03.2021
2 986

Шавкат Мирзиёев: «Бундай маблағ шу кунгача бирор марта берилмаган эди»

Шавкат Мирзиёев: «Бундай маблағ шу кунгача бирор марта берилмаган эди»
Жорий йилда қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли шароитини яхшилашга 2 миллиард доллар сарфланади. Бу ҳақда селектор йиғилиши давомида Шавкат Мирзиёев маълум қилиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

— Қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли шароитини яхшилаш учун жами 21 триллион сўм йўналтирилади. Бундай маблағ шу кунгача бирор марта берилмаган эди.

9 та йўналиш бўйича ажратилаётган ушбу маблағлар ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими билан муҳокама қилинди.

Ўтган ҳафтада барча туман ва шаҳар кенгашларида бу дастурлар асосида амалга оширадиган лойиҳалар ҳимоя қилиниб, қайси маҳалла ва қишлоқ танлангани, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бунда аҳоли иштирокига оид масалалар белгилаб олинди, — деди давлат раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ жойларидаги вазиятни таҳлил қиларкан, Пайариқ туманини мисол тариқасида келтириб ўтди.

— Пайариқ туманида 145 километр йўл, 1 минг километр электр тармоғи, 250 та трансформатор ва 54 километр ичимлик суви тизими яроқсиз аҳволда, 26 та мактаб, 17 та боғча, 4 та қишлоқ оилавий шифокор пункти таъмирталаб.

Шунингдек, туманда ишсизлар сони 9 минг 400 нафарни ташкил этади, «темир дафтар»га 1 мингта оила, «ёшлар дафтари»га 6 минг нафар ва «аёллар дафтари»га 2 минг 200 нафар аҳоли киритилган, — дея таъкидлади президент.

Маълум қилинишича, Пайариқ туманидаги 56 та қишлоқда 83 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Бундай маблағ шу кунгача бирор марта берилмаган эди»