20:15 / 24.03.2021
1 748

Чирчиқда 3 млрд. сўмга яқин солиқ қарздорлик ундирилди

Чирчиқда 3 млрд. сўмга яқин солиқ қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шахар бўлими иш юритувига,Чирчиқ шаҳар ДСИнинг бир нечта қарорига асосан, қарздор “ALFA-TEKS METALS” МЧЖ ҳисобидан жами 2.999.940.020 сўмлик солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари келиб тушган.

Мазкур ижро ишлари юзасидан қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулк бино ва иншоатлари қарздорлик эвазига хатланиб, тегишли ташкилотлар томонидан 4,5 млрд сўмга баҳоланган.

Ушбу баҳоланган кўчмас мулк объекти онлайн аукционларни ўтказиш маркази, яъни E-ijro auksion ягона портали орқали сотувга чиқарилиб, 26.02.2021 йилда ўтказилган аукцион савдоларида 4,3 млрд сўмга сотилган.

Сотувдан келиб тушган пул маблағларидан 2,9 млрд сўмлик бюджет олдидаги солиқ қарздорлигига Чирчиқ ДСИ фойдасига, қолган пул маблағлари қарздор “ALFA-TEKS METALS” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқда 3 млрд. сўмга яқин солиқ қарздорлик ундирилди