21:30 / 24.03.2021
1 629

Кегейлида Бюро давлат ижрочилари ёрдами билан яна бир оила ярашишига эришилди

Кегейлида Бюро давлат ижрочилари ёрдами билан яна бир оила ярашишига эришилди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 17.01.2020 йилги суд буйруғига асосан, қарздор Н.Б.дан ундирувчи Д.Дайжанованинг фойдасига, унинг тарбиясидаги бир фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар таъминоти учун, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан алимент нафақаси ҳеч қандай иркилишсиз ва бир йил давомида ойма-ой тўлиқ тўланиб келинган.

Шу сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан оилани яраштириш, шу орқали фарзандларнинг ота ва онаси бағрида камол топишини таъминлаш мақсадида, собиқ турмуш ўртоқлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Кўп вақт ўтмай, амалга оширилган ҳаракатлар ўз натижасини бериб, ажирашиб кетган оила қайта тикланди ва ҳозирги кунда бирга тотувликда яшаб келмоқда.

Ўз навбатида, бўлим томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб судга оширилган ва суд томонидан алимент ундириш билан боғлиқ мазкур буйруғи бекорланган.

Маълумот ўрнида, Бюронинг Кегейли туман бўлими ходимлари томонидан, йил бошидан буён 13 та оиланинг ярашишига сабабчи бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кегейлида Бюро давлат ижрочилари ёрдами билан яна бир оила ярашишига эришилди