10:30 / 25.03.2021
2 102

«25 йил қамаш билан шуғулландик, лекин коррупция йўқолмади» — Шавкат Мирзиёев

«25 йил қамаш билан шуғулландик, лекин коррупция йўқолмади» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 март, чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов 2020 йилда манзилли дастурларга ажратилган маблағларнинг қанчаси талон-торож қилингани ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Мавлоновнинг қайд этишича, Ўзбекистонда 2020 йилда манзилли дастурларга йўналтирилган 10 триллион сўмнинг 845 миллиард сўми талон-торож қилинган.

Йиғилишда давлат раҳбари кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари камаймаётганини танқид қилди.

«Менга ‘ўғирлади’ деган гап жуда оғир ботади. Шахсан ўзим кимнидир қамаб юборишга буйруқ бермаганман. 25 йил қамаш билан шуғулландик, лекин коррупция йўқолмади. Энди Мавлоновга катта топшириқ, аҳоли ва ОАВ назоратини йўлга қўйиб, талон-торожликларнинг олдини олиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «25 йил қамаш билан шуғулландик, лекин коррупция йўқолмади» — Шавкат Мирзиёев