19:12 / 25.03.2021
1 670

Тадбиркор фойдасига 300 млн. сўм қарздорлик ундирилди

Тадбиркор  фойдасига 300 млн. сўм қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 08.02.2021йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “GEORG PRODUCTION” МЧЖдан ундирувчи “Pallada Investmest” МЧЖ фойдасига жами 319 млн. 112 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 26.02.2021 йил куни келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган бўлиб, қарздор “GEORG PRODUCTION” МЧЖга мулкий хуқуқ асосида тегишли бўлган бино мавжудлиги аниқланган ва қарздорликни қоплаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатланиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан реализация қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “GEORG PRODUCTION” МЧЖдан ижро варақада кўрастилган жами қарздорлиги ундирувчи “Pallada Investmest” МЧЖ фойдасига тўлиқ ундирилиб Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига 300 млн. сўм қарздорлик ундирилди