Андижонда 6 гектар ерни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Маълум бўлишича, «Н.» фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга фермер хўжалигига тегишли сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонининг 6 гектарини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали боғдорчилик йўналиши бўйича ҳужжатларни 18 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Олдиндан келишилган пулдан 189 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Балиқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Андижон вилоятининг Балиқчи туманида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Маълум бўлишича, «Н.» фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга фермер хўжалигига тегишли сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонининг 6 гектарини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали боғдорчилик йўналиши бўйича ҳужжатларни 18 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Олдиндан келишилган пулдан 189 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Балиқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…