Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш жаримадан қимматга тушиши мумкин

Фото: «Iibb.uz»
2021 йил 24 март куни тахминан соат 11:10 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Қўлоқтепа кўчасидаги Ғиждувон кафеси ёнида иккита транспорт воситалари: 28 ёшли Тошкент вилоятидан М.С. бошқарувидаги «Spark» ва 33 ёшли А.Ч. бошқарувидаги «Honda» русумли мотоцикл тўқнашуви юз берди.
Маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси орқага бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган мотоциклга йўл бермаган.
ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонага етказилди. Тергов олди текшируви олиб борилмоқда, тан шикастлари оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг