
Кредит 0,01 фоиз ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилган.
Коронавируснинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Япониядан 136,5 миллион доллар миқдорида фавқулодда кредит олди.
26 март куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма ва Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов умумий қиймати 15 миллиард иенани (136,5 миллион доллар) ташкил қилувчи шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Кредит 0,01 фоиз ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилган. Таъкидланишича, ушбу маблағ Ўзбекистонни COVID-19 инқирозига қарши молиявий қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган.
“Фавқулодда кредитнинг мақсади коронавирус тарқалиши сабабли жиддий зарар кўрган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 15 миллиард иена ва 195 миллион доллар миқдорида қарз олмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Ажратиладиган қарз маблағлари Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши айтилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар