09:00 / 27.03.2021
1 803

Тошкентда банкоматдан 82 млн сўм ўғирлашга уринган 26 ёшли йигит қўлга олинди

Тошкентда банкоматдан 82 млн сўм ўғирлашга уринган 26 ёшли йигит қўлга олинди
Тошкент шаҳри Миробод туманидаги банкоматларнинг биридан пул маблағларини ўғирлашга уринган 26 ёшли йигит қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 15 март куни соат 02:00 ларда номаълум шахс «Миробод деҳқон бозори» ҳудудида жойлашган «Халқ банки» АТБ Миробод тумани филиалига қарашли бўлган Uzcard NCR 6622 русумли банкоматни ўзи билан бирга олиб келган темир жисм билан очишга уринган. Сейф ичида 82 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари бўлганлиги айтилмоқда.

Йигит банкоматни бузишни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 26 ёшли К.Э. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 169-моддаси 3-қисми «в» банди (ўғриликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда банкоматдан 82 млн сўм ўғирлашга уринган 26 ёшли йигит қўлга олинди