Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200га яқинлашди

Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200га яқинлашди
2021 йил 26 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82146 (+186) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
17 нафари Тошкент вилоятида,
143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 625 нафарга этди.

Кеча кун давомида: Тошкент вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80360 (+112) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1161 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар