
Шу йилнинг 26 март куни соат 23:43 да пойтахтимиздаги «103» диспетчерлик хизматига Миробод туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро А.дан чақириқ келиб тушади. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Кўрсатилган манзилга тез тиббий ёрдам бригадаси (шифокор – 1995 йилда туғилган Бахромжон Ҳазратов) 7 дақиқа ичида зудлик билан етиб боради. Бемор кўрикдан ўтказилаётган вақтда тўсатдан шифокор Б. Ҳазратовга сабабсиз ташланиб, унинг бошига қаттиқ жисм билан уриб, оғир тан жароҳати етказади.
Шифокорнинг олган жароҳатидан кучли қон кетаётганлиги сабабли воқеа жойидан тез тиббий ёрдам автомашинасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Кейинчалик эса беморнинг аҳволи яхши эмаслиги ва жароҳати ўта оғирлигини инобатга олиниб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.
Даставвал, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига олиб борилган Б. Ҳазратовнинг бошидан кучли қон кетаётганлиги сабабли қон тўхтатиш учун бошнинг тепа ва энса соҳаларидаги жароҳатга 4 та чок қўйилган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан шу йилнинг январь ойида 82 минг 462 та, февраль ойида 80 минг 290 та ва 1 мартдан то 27 мартгача 80 минг 531 та чақириқларга ўз вақтида зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтган йил ушбу тизимга мамлакатимиз бўйича 11 ярим миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар