20:04 / 27.03.2021
1 427

Янгиерлик фирибгардан 2 нафар фуқаролар фойдасига қарийб 100 млн сўм моддий зарар ундириб берилди

Янгиерлик фирибгардан 2 нафар фуқаролар фойдасига қарийб 100 млн сўм моддий зарар ундириб берилди
Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 16.06.2020 йилдаги ижро варакасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 — «Фирибгарлик» моддаси билан судланган қарздор З.М.дан ундирувчилар Ш.З.нинг фойдасига 45 697 500 сўм, Ж.Г.нинг фойдасига 50 775 000 сўм жами 96 472 500 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро иши бюронинг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувига 12.03.2021 йилда келиб тушган.

Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор З.М.га нисбатан ижро иши ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган.
МИБ шаҳар бўлими давлат ижрочилари суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарздор билан тушунтириш ишлари олиб борган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан ундирувчилар фойдасига жами 96 472 500 сўм моддий зарар тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 41-моддасига асосан иш юритувдан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгиерлик фирибгардан 2 нафар фуқаролар фойдасига қарийб 100 млн сўм моддий зарар ундириб берилди