Қорақалпоғистонда ЙҲХБ инспекторига 6 млн сўм пора берган ҳайдовчи ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ЙҲХБ инспекторига пора берган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро А.Ю. ўзига тегишли автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги юзасидан тузилган баённомада таниши И.И.ни ҳуқуқбузар деб кўрсатишни таклиф қилиб, эвазига ЙҲХБ катта инспектори А.Б.га 6 миллион сўм пора берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ЙҲХБ инспекторига пора берган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро А.Ю. ўзига тегишли автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги юзасидан тузилган баённомада таниши И.И.ни ҳуқуқбузар деб кўрсатишни таклиф қилиб, эвазига ЙҲХБ катта инспектори А.Б.га 6 миллион сўм пора берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…