23:30 / 28.03.2021
3 887

Тошкентда ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланди

Тошкентда ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати 28 март куни соат 15:00—15:15 оралиғида Амир Темур хиёбони олдида юз берган ҳолат юзасидан расмий ахборот берди. Маълум бўлишича, хиёбон олдида 3—4 нафар фуқаро Т.С. исмли йигит ва Б.Р. исмли қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилган.

«Ушбу фуқароларга бошқа 20—25 нафар шахс қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этган. Воқеа жойида хизмат қилаётган ИИББ ва Миллий Гвардия ходимлари аралашуви билан Т.С. ва Б.Р. ҳимоя қилиниб, уларга тан жароҳати етказилишига йўл қўйилмаган», — дейилади ИИББ ахборотида.

Қайд этишларича, «ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида низонинг оммалашиб кетишининг, шунингдек бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинди ҳамда ҳеч кимга шикаст етмади». Алоҳида қўшимча қилишларича, «жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланган» (аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот ходимлари Амир Темур хиёбони атрофида тартиббузарлик содир этишда гумон қилинган шахсларни автобусга жойлаштираётгани акс этган видеолар тарқалган эди).

«Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Аниқланишича, мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган», — дейилади пойтахт ИИББ ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланди