2 355
Шуҳрат Абдураҳмонов Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳокимлар фаолиятида қандай фарқ борлигини айтди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Kun.uz»га берган интервьюсида Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида ҳокимлар фаолиятида қандай фарқ борлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов давлат раҳбари бўлган пайтда «ҳокимлардан кам нарса сўралган».
«У пайтда халқни ҳаётдан рози қилиш керак деган нарса йўқ эди у. Асосий сўров пахта, ғалла, пилла — 4–5 та кўрсаткич бўларди, шу сўраларди. Иккинчидан, ҳокимларнинг қўл-оёғи боғланган, ҳар бир қадамимиз назоратда, ҳеч қандай молиявий имкониятимиз йўқ, ҳамма нарса марказлашган эди», — деган у.
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг кўп нарса ўзгарди.
«Ҳозир ҳамма йўналишда — қишлоқ хўжалигида ҳам, саноат, қурилиш ва ижтимоий соҳада ҳам жавобгарлик 100 фоиз ҳокимнинг бўйнида. Ҳозир биз ҳаттоки ҳарбий-маъмурий секторнинг ҳам раҳбаримиз. Илгари ҳарбийлар билан фақат байрам кунлари, 9 май ва 14 январь парадлари пайтида кўришганмиз. Бошқа пайтда улар нима қиляпти, нима қўйяпти билмасдик. Тизим бир-бирига боғлиқ бўлмаган», — деб таъкидлаган Анжидон вилояти ҳокими.
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг айтишича, раҳбарият у 2004 йилда Андижоннинг Пахтаобод туманидаги «Навбаҳор» хўжалик ширкатини бошқариб юрган пайтида эътибор қаратган. Ҳокимнинг айтишича, у пайтда «совхоз»нинг пахта режаси 23 фоиз бўлган, ачинарли аҳволда бўлган. Аммо шу йили туманда пахта режасини биринчи бўлиб бажаришга эришган.
«Ўшанда бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев назарига тушганман. Ўзи шахсан мени чақириб, суҳбатлашиб, қандай қилиб бу натижага эришганимни сўраган. Шундан сўнг Ислом Каримовга мен ҳақимда ахборот берган, ‘эплайди бу’ деб. Кейин мен Пахтаобод туманига ҳоким бўлганман», — деган Шуҳрат Абдураҳмонов.
Ҳокимнинг айтишича, Пахтаобод туманидан (2004—2011) сўнг у Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (2011—2013), 2013 йил 1 апрелдан эса Андижон вилоят ҳокими бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар