date
views 2 132

Божхоначилар “пуфак”операциясини фош этишди

Божхоначилар “пуфак”операциясини фош этишди
Республикамиз божхоначилар томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига 2 та юк контейнерида келтирилган 4 турдаги хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганида, мазкур юклар орасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган жами қиймати 501 млн. сўмлик 5 млн. дона пуфаклар ҳамда ёпишқоқ лента товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “пуфак”операциясини фош этишди