21:35 / 29.03.2021
3 895

Тошкентдаги ижара уйда вафот этган беш талабанинг ўлими сабаби очиқланди

Тошкентдаги ижара уйда вафот этган беш талабанинг ўлими сабаби очиқланди
Фото:«Xabar.uz»
Шу йилнинг 27 феврал куни Тошкентда беш талабанинг жасади ижара уйидан номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилганди. Аммо талабаларнинг айнан нимадан заҳарлангани очиқ қолиб келаётганди. «Дарё» нашри Бош прокуратура матбуот хизматига мазкур масала юзасидан мурожаат қилган.

Бош прокуратура ахборотида таъкидланишича, воқеа жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик хизмати томонидан текширишдан ўтказилган. Хонадон эгаси Г.М., вафот этганлар билан бирга ижарада яшаган Н.А., «Бунёдкор-дудбўрон хавфсизлиги» компаниясининг дудбўронлар печка устаси З.Х. батафсил сўроқ қилинган.

«Шунингдек, 26 февраль куни соат 22:00 дан 27 февраль куни соат 09:00 оралиғида Инжобод кўчасидаги уйга қандай кучланишда табиий газ юборилгани ва одатий кунда табиий газ кучланишининг миқдори ҳақида ‘Ҳудудгазпойтахт’дан ҳамда Гидрометеорологик хизматидан шу вақт оралиғида бўлган об-ҳаво маълумотлари олинди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Бош прокуратура маълумотига кўра, бешала йигитнинг бари «ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон-томирлари етишмовчилиги» оқибатида вафот этган. Бу Республика суд тиббиёт экпертиза илмий-амалий марказининг 15 мартдаги якуний хулосалари билан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа юзасидан нашримизда «Беш талаба. Беш она. Беш мусибат. Тинчлик замонида ўлишга ҳаққинг йўқ эди, болам!» номли материал эълон қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги ижара уйда вафот этган беш талабанинг ўлими сабаби очиқланди