22:47 / 29.03.2021
1 568

Банкдан олинган кредит қарздорлиги ундирилди

Банкдан олинган кредит қарздорлиги ундирилди
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 28.12.2020 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор Ҳазорасп томорқа хизмат кўрсатиш МЧЖ ва шерик жавобгар Пропан газ савдо сервисдан ундирувчи АТ Халқ банк Ҳазорасп филиали фойдасига 182.482.920 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро хужжати Ҳазорасп туман бўлими иш юритувига 28.12.2020 йил куни келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Давлат ижрочилари томонидан жамият рахбариятига қарздорликни ўз ватида бартараф қилинмаса, мулклар хатланиб, электрон онлайн савдога чиқарилиши тушунтирилган.

Тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган жамият рахбари юқоридаги қарздорликни тўлиқ бартараф қилиниб ижро иши юритишни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
41-моддасига асосан тамомланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкдан олинган кредит қарздорлиги ундирилди