date
views 1 862

Юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар фош бўлди

Юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар фош бўлди
Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимизга товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ҳамда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи корхона номига келтирилган хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, товарларга тегишли йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 193,6 млн. сўмлик ёнғин хавфсизлиги анжомлари ҳамда пластик қувурлар учун махсус дазмоллар борлиги аниқланди. Хозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар фош бўлди